Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2024-03-11 15:54:44 221
Бугун, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Қўштепа тумани бўлими ҳамда "Агробанк" акциядорлик тижорат банкининг туман бўлимида ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-март кунги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-5040-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-февралдаги “Лотин ёзувига асосланган Ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Муассасадаги ички ва ташқи тарғибот воситалари, иш юритиш қоғозлари, телеграм сайтлари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида, имло қоидаларига риоя этган ҳолда юритилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.