Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-03-09 21:09:14    339

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида ҳам барча маҳаллаларда кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалар, ҳовлилар атрофи, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Катта-ю кичик аҳоли вакиллари ушбу эзгу тадбирда фаол қатнашмоқда.

Бугун туман ҳокими Анваржон Абдуллаев Истиқлол, Деҳқонобод, Шаҳартепа, Лойсон, Шомирза, Борот ва Пахтакор маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи “Марғилон – Ёзёвон” йўли ёқасида аҳоли ва ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди.

Туман раҳбари томонидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, 16-18 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ ҳашарини ҳам ҳудди шундай кўтаринки руҳда ўтказиш, катта йўл четларидаги ободонлаштириш ишларини давом эттириш, йўл четидаги дарахтларга шакл бериш ҳамда оқлаш кераклиги бўйича тушунчалар берилди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram