Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУН ХАБАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2024-03-09 13:37:48    296

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Барчамизга маълумки, “Наврўз” умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ҳамда қабристонларни ободонлаштириш мақсадида ҳашарлар ўтказилмоқда.

Жумаладан, бугун Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Қорашбуво” қабристонида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари ушбу маҳаллада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан танишдилар.

Туман раҳбари маҳалла фаолларига тегишли кўрсатмалар бериб, 16-18 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ ҳашарини ҳам ҳудди шундай кўтаринки руҳда ўтказиш, хар бир фуқаро ўз хонадони атрофини обод қилиши, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишлари кераклиги бўйича тушунчалар бериб ўтди.

Шунингдек сектор раҳбарлари ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган “Қорашбуво” жоме масжидида бўлиб, “Рамазон” ойи давомида хуфтон намозидан кейин жамоат бўлиб ўқиладиган таровиҳ намозларига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга номоз ўқилаётган вақтларда жамоат хавсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда ходисаларнинг олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.





 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram