Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ ҲАШАРЛАР УЮШҚОҚЛИК ВА КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2024-03-09 12:34:10 361
Қўштепа туманида “Наврўз” умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ҳамда қабристонларни ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган ҳашарлар юксак уюшқоқлик ва кўтаринкилик билан олиб борилмоқда.
Жумаладан, бугун Хўжақишлоқ маҳалласи ҳудудидаги “Қоражийда” қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Ҳашар давомида ариқ-зовурларни тозалаш ва дарахтларни оқлаш, ҳудудни чиқиндилар, шох-шаббалардан тозалаш ишлари амалга оширилди.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида Хўжақишлоқ, Халқобод, Қоражийда ҳамда Истиқбол маҳаллаларида истиқомат қилувчи 5000 дан зиёд фуқаролар қатнашди.
Туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари ушбу маҳаллада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан танишдилар.
Ҳашарда иштирок этаётган аҳоли билан суҳбатлашган туман раҳбари маҳалла фаолларига тегишли кўрсатмалар бериб, 16-18 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ ҳашарини ҳам ҳудди шундай кўтаринки руҳда ўтказиш, хар бир фуқаро ўз хонадони атрофини обод қилиши, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишлари кераклиги бўйича тушунчалар бериб ўтди.
Ободонлаштириш ишлари давомида дошқозонда ош дамланиб, аждодлар руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Элга тинчлик-омонлик, деҳқончиликларга қут-барака тилаб дуолар қилинди ва беморлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар йўқланди.
Жойларда бундай хайрли тадбирлар давом этмоқда.