Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР

×

 2024-03-09 10:54:41    308

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида кенг жамоатчилик ташаббуси билан “Наврўз” умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ҳамда  қабристонларни ободонлаштириш мақсадида туманимизда ҳашарлар ўтказилмоқда.

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ташкил этилаётган мазкур ҳайрли ишлар туманимиз марказидан тортиб, энг чекка маҳаллаларгача юксак уюшқоқлик ва кўтаринкилик билан давом этяпти. 

Жумаладан, айни дамларда Катта бешкапа, Сармозор, Баланд масжид, Катта болтакўл, Ватан, Бўстон маҳалларида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳашар давомида ташкилотчилар, нуронийлар ва маҳалла ёшлари томонидан қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш, ҳудудни чиқиндилар, шох-шаббалардан тозалаш ишлари амалга оширилиб, ички кўчалар, сув йўллари тартибга келтирилмоқда.

Ободонлаштириш ишлари давомида аждодлар руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилиниб, элга тинчлик-омонлик ва деҳқончиликларга қут-барака тилаб дуолар қилинмоқда.

 Жойларда бундай хайрли тадбирлар давом этмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram