Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ МАҲАЛЛАЛАРДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН КЕНГ КЎЛАМЛИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-03-08 22:32:03 380
Халқимизда ободлик, тоза-озодалик энг муҳим амаллардан ҳисобланади. Чунки поклик бор жойда файз-барака, унум бўлади. Умумхалқ ҳашарлари эса азалий қадриятларимиз бардавомлигини таъминлайди. Энг муҳими, ҳашар аҳоли ўртасида ҳамжиҳатликни, инсонпарварликни мустаҳкамлайди.
Қўштепа туманида ҳам барча маҳаллаларда кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалар, ҳовлилар атрофи, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Катта-ю кичик аҳоли вакиллари ушбу эзгу тадбирда фаол қатнашмоқда.
Бугун туман ҳокими Анваржон Абдуллаев маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди.