Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ “ВОДИЙ НАСЛЛИ ҚУЁНЛАРИ” АГРОФИРМАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ВА РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-03-08 22:10:45 296
Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев бугун Солижонобод маҳалласи ҳудудида жойлашган “Водий наслли қуёнлари” агрофирмасида бўлиб, корхона томонидан амалга оширилган ва режалаштирилаётган янги лойиҳалар билан танишди.
“Водий наслли қуёнлари” агрофирмаси туманнинг чўл ҳудудида жойлашган бўлиб, 2016 йилда ташкил этилган. Агрофирмада наслли қуёнларни етиштириш эвазига аҳолига сифатли гўшт маҳсулотлари етказиб берилади.
Олинган даромад ҳисобидан агрофирманинг моддий техника базаси мустаҳкамланиб, сўнгги йилларда турли ускуналар сотиб олинган. Бунинг учун 3 млрд. 80 млн. сўм маблағ сарфланган.
2024 йил давомида 40 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда қуёнларнинг бош сони 15 000 донани ташкил этади.
Аҳолига сифатли қуён гўшти етказиб бериш мақсадида ҳамда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида Россия давлатидан
200 минг АҚШ долларлик 4 000 дона Хиколь зотли қуёнлар олиб келинган. Ушбу дастур амалга ошиши натижасида аҳолига ҳамда таълим муассасаларига қуён гўштини етказиб бериш бир кунда 500 кг дан 1 тоннагача кўпайишига эришилган.
2024 йилда қўшимча бинолар қуриш, селекция-наслчилик ишларини йўлга қўйиш, озуқа етиштириш учун ер майдонларини кўпайтириш, терини қайта ишлаш участкасини ишга тушириш ва қўшимча доимий иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
Шунингдек, жорий йилнинг март-апрел ойиларида Россия давлатидан Хиколь зотли 3000 дона қуёнлар олиб келиниши режалтирилмоқда.
Туман ҳокими “Водий наслли қуёнлари” агрофирмаси раҳбари Нуриддин Иминов билан мулоқот чоғида корхонани кенгайтириш истиқболлари бўйича ҳам суҳбатлашди.