Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЎНГИЛЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ
2024-03-07 20:38:38 300
Кўмакка муҳтож инсонларга ёрдамлашиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Қўштепа туманида кексалар, ногирон, якка ёлғиз яшовчи ҳамда кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар ҳолидан хабар олинмоқда.
Бу борада туман Инсон ижтимоий хизматлар маркази томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз яшовчи кексаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор тадбирлар эътиборга молик.
Байрам муносабати билан Қўштепа тумани Инсон ижтимоий хизматлар марказининг масъуллари томонидан бир гуруҳ ўзгалар парваришига мухтож ёлғиз яшовчи хотин-қизлар ва ногиронлиги бор шахслар реестрида турган аёллар холидан хабар олиниб, уларнинг кўнгилларига қувонч улашилди.
Бундай тадбирлар Ўқчи маҳалласида ҳам давом эттирилиб, маҳалланинг масъуллари томонидан ҳудуддаги ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олинди.