Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 167 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУН ХАБАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2024-03-07 17:19:13    250

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев бугун Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Мулоқот давомида уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

Туман раҳбари Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида ҳам бўлиб, муассасада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Муассаса раҳбарига ҳудудни тўлиқ ободонлаштириш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан суҳбатлашган туман раҳбари уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга кўрсатмалар берди.

Туман раҳбари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Деҳқонобод ва Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳоли хонадонлари, йўл ёқалари, ариқ-зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга ушбу ҳудудларда ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.






 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram