Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “8 МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2024-03-07 14:36:13    122

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан, туманимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда ҳиссаларини қўшаётган хотин-қизларни, ўзларининг касбий маҳорати ва намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган фахрий аёлларни шарафлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида Қўштепа туманидаги “Райхон” тантаналар мужмуасида байрам тадбири ўтказилди.  

Тадбирга ташриф буюрган ҳар бир иштирокчига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, гуллар билан кутиб олинди. Барча хотин-қизларни туман ҳокими Анваржон Абдуллаев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг сектор раҳбарлари иштирокида туманимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда ҳиссаларини қўшаётган хотин-қизларни, ўзларининг касбий маҳорати ва намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган аёллар туман ҳокимининг “Ташаккурнома”лари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, барча тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Тантанали тадбирда элимизнинг таниқли санъаткорлари Муроджон Иброхимов, Баҳодир Мамажонов, Акмал Садихонов ва туман Маданият бўлимининг хонандалари, шунингдек ёш ижрочилар иштирокидаги бадиий-мусиқий дастур барчага байрам шукуҳини улашди. Тўкин дастурхон атрофида мунис ва мўътабар аёлларимиз дилдан суҳбатлашиб, яйраб дам олдилар.





























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram