Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
2024-03-06 21:51:55 243
Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими Анваржон Абдуллаев раҳбарлигида жорий йилнинг 8 февраль куни вилоят ҳокими Х.Бозаров раҳбарлигида бўлиб ўтган “Мактаб таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича вилоят кенгашининг” йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан туманда таълим сифати ва давоматни яхшилаш, таълим муассасаларида ижтимоий вазиятни соғломлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, олий таълимга қамров даражасини ошириш, ўқувчи ёшларни қизиқишларига қараб чет тиллари, фан ва касб-ҳунар тўгараклари сони ҳамда сифатини юксалтириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, таълим соҳаси мутасаддилари, умумтаълим мактаби директорлари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ҳамда узоқ йиллар таълим соҳасида фаолият юритиб бугунги кунда нафақада бўлган фаол устозлар иштирок этишди.
Йиғилишда туман раҳбари сифатли таълимни таъминлашда мактабларда ўқитувчиларга яратилган шароитлар, маънавий-маърифий ишлар, ўқувчилар давомати, уларнинг билим даражаси, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати, уларнинг масъулияти ва ўқувчилар билан ишлашлари, мактаб ва ота-оналар муносабатлари ҳақида ўзининг фикрларини баён қилди.
Умумтаълим мактабларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар профилактикасини таъминлашда, мактаб ўқувчилари томонидан ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари содир этилишининг олдини олишда мутасаддиларнинг масъулияти яна бир бор қайд этилиб, бу борада ота-оналар, маҳалла билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек вилоят ҳокимининг 2024-йил 8-февраль кунги “Мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича вилоят кенгашининг” 59/01-49-сонли йиғлиш баёни ижросини таъминлаш ҳамда туманда таълим сифатини ошириш мақсадида тузилган 2 та ишчи гуруҳ аъзолари йиғилиш иштирокчиларига таништирилди.
Йиғилиш якунида, ўқув йили давомида таълим муассасаларида таълим сифати самарадорлигини ошириш, педагог ходимлар салоҳиятини яхшилаш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар юзасидан тизимли ишлар ташкил этилиши бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.