Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

×

 2024-03-05 17:03:08    363

PDF юклаш
Чоп этиш


Сектор раҳбарлари 100 ёш билан юзлашган пиру бадавлат онахонларнинг ҳолидан хабар олишди

 

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари Халқобод маҳалласида яшовчи 100 ёш билан юзлашган кайвони онахонлар ҳолидан хабар олишди.

101 ёшли Ибохон она Қосимованинг умри меҳнатда ўтди. Онахон билан дилдан суҳбат қурсангиз, ҳаёт йўлларидаги қизиқ воқеалар, панду насиҳатларини тинглайсиз.

Онахоннинг тилидан шукроналик тушмайди. У ўтган ҳаётини, бошидан ўтказган қийинчиликларини, турмуш ўртоғи Ашурали тоғи билан етти нафар фарзандларини оёққа тургазгунча чеккан азобларини, навқирон пайтларида тонг саҳардан кеч оқшомгача далада тупроқ кечиб, ғўза чопганларини эртакдай сўзлаб беради.

– Ибохон она нафақат фарзандлари, оиласи, балки маҳалламизнинг ҳам кўрки, – дейишади маҳалладошлари.

98 ёшни қаршилаган Сурмахон она Миллажонова эса узоқ йиллар пиллачилик билан шуғулланган. Кайвони онахон ҳозир ҳам бардам.

Бугун у фарзанлари, набира-ю эвараларининг ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари ҳар икки мўътабар онахоннинг хонадонида бўлиб, уларнинг дуосини олишди.

Сектор раҳбарлари онахонлар билан суҳбатда узоқ йиллик хизматларини эътироф этишди. Умрлари янада узоқ, соғликлари эса мустаҳкам бўлишини тилаб, совға-саломлар улашдилар.

Йўқловдан мамнун бўлган табаррук онахонлар ҳам ўз навбатида юртга тинчлик, элга омонлик сўраб дуога қўл очдилар.

 













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram