Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2024-03-04 15:59:21 344
Туман ҳокими А.Абдуллаев Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ташаббусли бюджет” асосида ҳудуддаги электр тармоқларини янгидан қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳудуддаги электр тармоқларини янгидан қуриш ишларини белгиланган талаблар асосида бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туман раҳбари Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамда Инсон ижтимоий хизматлар марказида бўлиб у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.