Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТЛАР ГУРУҲИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИШДИ

×

 2024-03-01 21:08:25    466

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат гуруҳ Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида белгиланган муҳим вазифаларнинг ижро этилиши бўйича ўрганишлар олиб боришмоқда.

Депутатлар дастлаб “Пахтакор” МФЙдаги “Grapes and Garden" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган “Замонавий боғ ташкил этиш” лойиҳаси ҳамда Лангар МФЙдаги “Боғи Азим зийнати” фермер хўжалиги томонидан боғ-токзор орасида мақбул экинлар жойлаштириш тажрибаси билан танишишди. Бу хўжаликларда замонавий сув тежовчи технологиялар ҳамда инновацион лойиҳаларнинг жорий этилиши натижасида ҳосилдорлик кўрсаткичлари бир неча бор ортган. Ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шундан сўнг меҳмонлар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Шошилинч тиббиёт ёрдам маркази”га ташриф буюриб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Тиббиёт бирлашмаси 298 ўрин-жойга эга. Туғруқ, болалар, юқумли касалликлар, хирургия ва терапия бўлимлари, 16 та бирламчи тизим муассасаси ҳамда 705 қатновга эга кўп тармоқли марказий поликлиникадан ташкил топган. Айтиш керакки, туман аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда мазкур марказнинг ўрни алоҳида. Замонавий аппаратуралар, энг сўнгги русумдаги жиҳозлар аҳоли хизматида. Депутатлар муассасадаги мавжуд муаммолар, ечимини кутаётган масалаларни изчил ўрганишди.

Куннинг иккинчи ярмида депутатлар гуруҳи Нурафшон МФЙдаги “Global Textile Infiniti” МЧЖ томонидан амалга оширилган “Пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш” лойиҳаси билан танишдилар. Ушбу қўшма корхона томонидан лойиҳа қиймати 45,0 млн. доллар бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, натижада 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Ишлаб чиқарилган калава ип маҳсулотлари 100% хорижга экспорт қилинмоқда. Йиллик экспорт қуввати 65,0 млн. доллар бўлган корхонада 2023 йилнинг ўзида 47,2 млн. доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспортига эришилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, туманда 2023 йил давомида 77 та янги саноат корхоналари рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг сони 397 тага етказилди. Ушбу корхоналарда 2437,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бу борадаги кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 110,5 фоизни ташкил этди. Кичик бизнеснинг саноатдаги улуши эса 50,3 фоизга тенг бўлди. Ўтган йилда умумий қиймати 907,1 млрд. сўмлик 21 та лойиҳа ишга туширилиб, 1015 та янги иш ўринлари яратилди.

Тумандаги “Маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам депутатлар эътиборидан четда қолмади.

Қўштепа туманида 51 та МФЙлар мавжуд бўлиб, уларда 209 минг 115 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли вакиллари, масъуллар билан кечган суҳбатлар, жонли мулоқотлар мобайнида мавжуд муаммолар рўй-рост айтилди. Ҳар бир масала юзасидан мутасаддиларнинг фикрлари, камчиликларни бартараф этиш бўйича мулоҳазалари тингланди.

Туманда ўртача электр истеъмол қуввати 10-12 мВтни ташкил этади. 2023 йилда 438,6 км тармоқ, 149 та трансформатор, 19 та фидерлар мукаммал ҳамда жорий таъмирланди, давлат дастурлари орқали 38 дона янги трансформатор пунктлари, 62 км янги электр узатиш тармоқлари қурилди.

Туманнинг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 81,2 фоизни ташкил этади. Аҳоли хонадонларини ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 2023 йилда 97,6 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиб, жами 33 та МФЙлар ҳудудида 28 та янги тик ичимлик суви қудуғи қазилди, 37 дона янги сув минораси ўрнатилди ҳамда 319 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилди. 2024 йилда 28,4 млрд.сўм маблағ эвазига 98 км ичимлик суви тармоқлари тортиш режалаштирилган.

Туман аҳолисининг табиий газ билан таъминланганлик даражаси 9,3%, суюлтирилган газ билан таъминланиш даражаси 90,7 % ташкил этади. Туманда уй-жойга муҳтож оилалар сони – 114 тани ташкил этади. Шундан келиб чиқиб, 2024 йилда 6 та 336 хонадонли кўп қаватли уйдан иборат “Янги Ўзбекистон” турар жой массиви қурилиши режалаштирилган.  

Шунингдек, Спикер ва депутатлар эътибори ички йўллар, транспорт хизмати, уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларга қаратилди.

Ташриф якунида Халқ депутатлари туман кенгаши аъзолари ва фаоллар билан суҳбатлашилди. Йиғилишда барча соҳалар бўйича масъулларнинг ахбороти, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг таклифлари эшитилди, депутатлар томонидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram