Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА РАИСИ” АНИҚЛАНДИ
2024-03-01 18:07:30 526
Бугун Қўштепа туманидаги “Баланд масжид” маҳалла фуқаролар йиғинида “Энг намунали маҳалла раиси” танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу танловнинг саралаш босқичида “Баланд масжид” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хамидулло Маҳмудов биринчи ўринни эгалаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, тадбир давомида 51 та маҳаллаларнинг масъуллари иштирокида семинар ҳам ташкил этилди. Семинарда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 380-сонли қарори билан тасдиқланган фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш, бошқарув ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш, йиғинга тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш масалаларини тартибга солувчи Низом асосида маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борувчи доимий комиссиялар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолиятига оид норматив хужжатлар юритилиши тартиби ҳамда маҳалла раиси ва “еттилик”нинг фаолияти бўйича намунавий хужжатлар билан танишдилар.
Тадбирда сектор раҳбарлари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳам иштирок этишди.
Шунингдек, тадбир давомида маҳалла ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркор ва ҳунармандлар томонидан тайёрланган турли ҳил буюмлар кўргазмаси ҳамда озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.
Маҳалладги ҳаваскор ёшлар ўзларининг бадиий чиқишларини тадбир иштирокчиларига намойиш этишди.