Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУН ХАБАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2024-02-29 21:23:44    479

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов Қўштепа туманида бўлди.

Вилоят хокими ўринбосари тумандаги сектор раҳбарлари билан бирга айни кунларда далаларда олиб борилаётган юмушлар ва дала четларидаги тозалов жараёни билан таншиди. Олиб борилаётган ишлар юзасидан мутахассислар билан фикр алмашиб, масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Мамлакатни 2024 йилда ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида белгиланган муҳим вазифаларнинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат гуруҳ бугун Қўштепа туманида бўлди.

Ишчи гуруҳ тумандаги сектор раҳбарлари ва тегишли идораларнинг раҳбарлари билан Пахтакор маҳалласи ҳудудида жойлашган замонавий интесив боғда олиб борилаётган иш жараёнлари билан ҳам танишдилар.

Айни кунларда туманимиздаги барча маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Бугун туман ҳокими ва тегишли масъуллар биргаликда маҳаллаларда бўлиб, олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини ўрганди. Ўрганиш давомида масъулларга ободонлаштириш борасида ўзининг таклиф ва вазифаларини белгилаб берди. 

Шунингдек, туман ҳокими ҳудудларда бўлган чоғида халқ билан мулоқот қилиб, аҳоли кайфияти билан танишмоқда.

Айтиш жоизки, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида бартараф этиш борасида туманда олиб борилаётган тизимли ишлар аҳолига енгиллик ва қулайликлар яратиб бермоқда. 









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram