Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-02-29 15:38:28    336

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар қатнашди.

Иштирокчилар пресс-тур давомида тумандаги Истиқлол Маданият маркази ва Маданият бўлими қошида ташкил этилган “Кабутар” фольклор этнографик халқ жамоасининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Истиқлол Маданият маркази Истиқлол маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, бино 1968-йилда қурилган, умумий ер майдони 2210,51 кв метрдан иборат.

Бу кошона қўштепаликлар ҳурсандчилиги, маданий ҳордиқ чиқаришлари, ёшлар учун тўгараклар, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданий соҳада қизиққан йўналишлари бўйича билим олишлари учун капитал таъмирдан чиқарилган. Фақат шаҳарларда эмас, балки қишлоқларда яшовчи аҳоли вакилларининг маданий ҳордиқ чиқариши, концерт, театр томоша қилишлари учун бу каби иншоотлар кераклиги инобатга олиниб, капитал таъмир учун 4,5 миллиард сўм маблағ сарф этилган. Марказ Истиқлол МФЙда яшовчи аҳоли билан биргаликда тумандаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ҳам хизмат кўрсатмоқда. Марказда 440 ўринли томоша зали, рақс, мусиқа, эстрада йўналишларида 10 дан ортиқ тўгаракларга 200 дан зиёд ёшлар жалб этилган.

Иштирокчилар пресс-тур давомида Маданият бўлими қошида ташкил этилган “Кабутар” фольклор этнографик халқ жамоасининг фаолияти билан ҳам танишдилар.

“Кабутар” фольклор этнографик халқ жамоаси 1989-йилда ташкил этилган. 1991-йилда ушбу жамоага Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги хайьатининг қарори билан “Халқ” жамоаси унвони берилган. Ушбу жамоа жорий йилда бир неча тадбирларда ўз дастурлари билан иштирок этиб келмоқда.

“Кабутар” фольклор этнографик халқ жамоаси нафақат туманимиз ва вилоятимизда балки Республикамизда ҳам ўз ўрнига эга бўлган жамоадир. “Кабутар” фольклор этнографик халқ жамоаси Республика миққиёсида ўтказилаётган турли кўрик-танловларда ва фестивалларда фаол қатнашиб келмоқда. Жумладан 2004-йилда Сухандарё вилоятида ўтказилган “Бойсун баҳори” очиқ халқаро фольклор фестивалида қатнашиб, ЮНЕСКОнинг махсус дипломи билан тақдирланди.

2009-йилда Республика фольклор этнографик халқ жамоалари кўрик танловида мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. 2009-йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фан, маъориф, маданият комиссиясининг қарорига асосан “Йилнинг энг фаол фольклор жамоаси” сетификатини қўлга киритди. Хуллас, ушбу жамоанинг эришган ютуқлари ҳақида кўплаб гапиришимиз мумкин. Мухтасар қилиб айтганда Қўштепанинг “Кабутар” фольклор этнографик халқ жамоаси халқ хизматида, халқ орасида.

Бугун, пресс-тур иштирокчилари ҳам жамоанинг гўзал куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлдилар.

Шунингдек, пресс-турдан сўнг туман ҳокимлигида журналист ва блогерлар учун “Қўштепа туманидаги “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари жорий этилган Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда масъул идораларнинг раҳбарлари ҳам қатнашдилар.

Матбуот анжумани туман ҳокими Анваржон Абдуллаев иштирокида бўлиб ўтди. Анжуман давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram