Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОЙБЎЙИ МАҲАЛЛАСИНИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА
2024-02-29 08:14:45 313
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Сойбўйи маҳалласининг инфратузилмаси янада яхшиланмоқда.
Хусусан, иккинчи лойиҳага кўра электр таъминотини яхшилаш мақсадида 9 дона ТП, 665 дона янги темир-бетон таянчлар ўрнатиш ва 17 км сип кабель тортиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Бугун маҳалла аҳли ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлардан мамнун.