Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУН ХАБАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2024-02-28 21:36:19    276

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев ва туман прокурори А.Худойберганов ҳудудларда бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечиришди.

Жумладан, улар Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинида ҳорижий кредит линялари орқали тиббий хизмат кўрсатиш маркази ташкил этиш бўйича олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар. Туман раҳбари томонидан тадбиркорга лойиҳани белгиланган муддатларда ишга тушириш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Туман ҳокими ва туман прокурори Сармозор маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатиб келаётган чарм поябзал ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишдилар. Тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда экспортни йўлга қўйиш бўйича тегишли таклифлар берилди.

Шунингдек, улар ушбу маҳалла ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда экспортни йўлга қўйиш бўйича тегишли таклифлар беришди.

Худди шунингдек, тиркотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти ҳам ўрганилиб, тадбиркорга тегишли таклифлар берилди.

Хумдон маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Зерофакс” МЧЖ томонидан гидропоника усулида ташкил этилган иссиқхонада бўлган туман ҳокими ва туман прокурори тадбиркор билан суҳбатлашиб, тадбиркорга экспорт учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш юзасидан тегишли таклифларини беришди.

Туман ҳокими ва туман прокурори тадбиркор З.Хомидов томонидан Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган тиббий хизмат кўрсатиш марказида бўлиб, муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати билан  ҳам яқиндан танишдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram