Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2024-02-28 20:31:11 246
Жараён
Барчамизга маълумки Қўштепа туманидаги Шомирза маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилиб, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Қисқа муддатда мазкур маҳалла ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилди.
Бугун, туман ҳокими Анваржон Абдуллаев Шомирза маҳалласида бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ишчи ходимларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда уларнинг фаолияти билан танишди. Маҳалла еттилиги томонидан аҳолига муносиб хизмат кўрсатиш, ҳудуддаги ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда оилавий ажримларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.
Туман раҳбари 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
23-умумтаълим мактабида бўлган туман ҳокими муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишиб, масъулларга муассасада куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берди.