Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН
2024-02-28 08:53:06 296
Қўштепа туманидаги Файз МФЙ ҳудудида жойлашган 19-умумтаълим мактабининг тадбирлар залида мактабнинг юқори синф ўқувчилари ва уларнинг оналари, шунингдек маҳалланинг фаол хотин-қизлари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева, вилоят “Оқила аёллар ҳаракати” аъзоси Х.Каримова, туман “Оқила аёллар ҳаракати” раҳбари Д.Юсуповалар иштирок этишди.
Самимий суҳбат тарзида ўтган тадбирда хотин-қизларнинг оилада ва жамиятда тутган ўрни, мамлакатимизда хотин-қизлар учун яратилган имкониятлар ва берилган имтиёзлар, эрта никоҳ ҳамда эрта туғруқ, оилавий ажримларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ёшларга миллий анъана ва қадриятларимизни сингдириш ҳақида сўз борди.
Тадбир сўнгида аъло ўқиши ва намунали хулқи билан барчага ибрат бўлаётган ўқувчи қизларнинг оналарига ташаккурномалар топширилди.