Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЁШЛАР ЎРТАСИДА “ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ” МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-02-27 16:09:49    316

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги 2-сектор ҳудудида жойлашган 6-мактабда тумандаги барча умум таълим мактабларидаги ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Фавқулодда вазиятлар юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам беришга ўргатиш мақсадида “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди.

Ҳар бир мусобақа ўтказилиши белгиланган жойларга фуқаро муҳофазаси соҳасига оид ўқув адабиётлар, журналлар ва замонавий қутқарув асбоб-анжомларидан иборат кўргазмали ўқув нуқталари ташкил этилди. Шунингдек, ўтказилган мусобақада туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман мудофа ишлар бўлими, туман Миллий гвардияси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан масъул вакил, туман ФВБ ТБ бошлиғи майор Ж.Махмуталиев ҳамда масъул ташкилотлар ходимлари иштирок этдилар.

Мусобақа иштирокчилари низомда белгиланган 5 та шарт асосида синовдан ўтдилар. Ўтказилган мусобақада 12 та умумий ўрта таълим мактабларидан ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” жамоалари қатнашди.

Мусобақаларда иштирок этиб, ғолиб бўлган жамоалар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ўтказилган мусобақада 37-умумий ўрта таълим мактаби “Фидокор” жамоаси ғолиб бўлди.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram