Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

×

 2024-02-27 15:24:01    222

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманидаги 49-умумтаълим мактабида “Билимдонлар шоҳсупаси” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларни Она Ватанимизга садоқат, она тилимиз ҳамда миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг нутқ маданиятини ўстириш, нотиқлик санъатини шакллантириш, барча фанлардан олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда мактабнинг 4-синф ўқувчиларидан иборат бешта жамоа беллашди.

Қизиқарли саволлар, баҳс мунозаралар, тест ечиш, ижодкор ўқувчиларнинг беллашувлари, эркин мавзулар асосида қизиқарли кўринишда ўтган тадбирда мактабнинг 4 А синф ўқувчилари жамоаси фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова томонидан ғолиблар ва фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram