Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2024-02-27 13:11:18 258
Сектор раҳбарларининг қабулида 50 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
Қўштепа тумани сектор раҳбарлари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказмоқда.
Навбатдаги фуқаролар қабулида Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Шу куни қабул давомида 50 нафардан зиёд фуқаролар томонидан билдирилган турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилди.
Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қабул якунида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.