Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-02-27 11:48:51 246
Ижтимоий тармоқларда “Кўчамиз лой ва чанглигидан болалар ва кексалардан хавотир оламиз” сарлавҳаси остида тарқалган танқидий мурожаат эълон қилинди.
Жумладан, мурожаатда “Қизилариқ МФЙ, Шаҳристон кўчасининг бирор текис йўли қолмаган. Ўнқир – чўнқир йўллар, Қор ва ёғингарчилик кунларида умуман юриб бўлмайди. Маҳалла йўлини асфальт учун “очиқ бюджет” орқали етарли овоз йиғилган бўлса ҳам натижа йўқ”лиги айтиб ўтилган.
Фуқароларнинг ушбу мурожаатидан келиб чиқиб шуни таъкидлаш жоизки, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қизилариқ МФЙ ҳудудида аҳолининг хоҳиш ва истакларидан келиб чиқиб 2023 йил давомида 18 км тоза ичимлик сув тармоғи тортилиб, 2 та сув қудуғи қазилди ва 2 та сув минораси ўрнатилди. Шунингдек, 10,5 км электр тармоғи тортилди, 750 та темир-бетон таянч, 9 та ТП ўрнатилди ва маҳалладаги муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда.
Мурожаатда маҳалла йўлини асфальтлаш учун “очиқ бюджет” орқали етарли овоз йиғилган бўлса ҳам натижа йўқлиги тилга олинган бўлиб, унга кўра 2023 йил 2-мавсум учун Қўштепа “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари 8 026,4 млн. сўмни ташкил қилган. Ушбу маблағлар доирасида юқорида қайд этилган талаблар асосида энг кўп овоз олган таклифлар камайиб бориш тартибида танлаб олиниб, 6 та 1 320,0 млн. сўмдан жами 7 920,0 млн. сўмлик таклифлар ғолиб топилган. Еттинчидан бошлаб қолган таклифлар жамғарма маблағлари миқдоридан ортиб кетганлиги сабабли ғолиб деб топилмаганлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Юқоридаги мурожаатни йўллаган фуқароларга эса Шаҳристон кўчасидаги йўл билан боғлиқ муаммоларни “Очиқ бюджет” ва “Менинг йўлим” лоҳасида фаол иштирок этиш орқали ҳал этилишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.