Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГЕРМАНИЯДА ИШЛАШ ЁКИ ЎҚИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ЁШЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-02-26 17:01:58    273

PDF юклаш
Чоп этиш



Касб-ҳунарли ёки чет тилини билган инсон қаерда бўлмасин ўз ўрнини топа олади. Фарғона вилоятида хорижда муносиб шароитларда меҳнат қилиш истагида бўлган ёшларнинг чет тили ўрганиши ва касбий кўникмаларга эга бўлиши мақсадида ўқув курслари фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, Фарғонада ташкил этилган немис тили марказида таълим олган ёшларимиз ўқиш ёки ишлаш учун Германияга кетишмоқда.

Эндиликда Қўштепа туманида ҳам немис тили курслари ташкил этилади. Тил ўрганиб, ўзи танлаган соҳа бўйича керакли кўникмани олган ёшлар ҳамда 45 ёшгача бўлганлар яшаш ва ишлаш хуқуқини тўла кафолатловчи шартномалар асосида Германияга жўнатилади.

Бугун Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев, туман прокурори А.Худойберганов ва мутахассислар иштирокида туман Маданият марказида ташкил этилган ўқув семинарда ҳам 100 нафардан зиёд хорижда ишлаш ва ўқиш истагида бўлган ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ташқи миграциянинг ушбу йўналиши ҳар томонлама қулай, ишончли ва иккала давлат томонидан тўла кафолатланганлиги тўғрисида, қаерда, қандай тартибда тил ўрганиш бўйича батафсил маълумот маълумот берилди. 


 





 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram