Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-02-26 12:54:26    226

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг биринчи, яъни туман босқичида электрон платформада рўйхатдан ўтган 22 та умумтаълим мактабидан 110 нафар ўқувчи ёшлар фаол иштирок этдилар.

Ҳар бир иштирокчи яъни мактабларнинг 5 нафар ўқувчиларидан иборат терма жамоаси хорижий тилларни билиш даражасини тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказдилар. Танлов очиқ ва шаффоф, адолат мезонлари асосида ташкил этилди.

Танловда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев иштирок этиб, ёшларга танловда омад, келгуси ўқиш ва ишларида янада улкан зафарлар ёр бўлишига тилаклар билдирди. 

Эслатиб ўтамиз тадбирнинг туман босқичида 3 та ўрин мавжуд бўлиб, 1-ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари 100 млн сўм пул маблағи, 2-ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари 75 млн сўм пул маблағи, ҳамда 3-ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари 50 млн сўм пул маблағларини ютиб олишлари белгиланган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram