Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲУНАР - ЗАР: ҲУНАРИ БОР ОДАМ ҲЕЧ ҚАЧОН КАМ БЎЛМАЙДИ
2024-02-23 16:23:13 491
“Ҳунарманд” уюшмаси Қўштепа туман бўлимининг аъзоси Наргизахон Боймирзаева 10 йилдан буён тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келади.
Тикувчилик касби ортидан рўзғор тебратаётган Наргизахон дастлаб ўзи истиқомат қилаётган Оқтепа маҳалласи ҳудудидаги хотин-қизларга буюртма асосида хизмат кўрсатган бўлса, кейинчалик унинг фаолияти кенгайди. Қолаверса маҳалладаги тикувчиликка қизиқиши бўлган опа-сингилларини устоз шогирд анъанаси асосида касбга ўргатиб келмоқда. Ҳозирда уларнинг 30 нафардан зиёди мустақил равишда ўз фаолиятларини давом эттирмоқда. Айни кунларда эса ўз хонадонида шогирдлари билан бирга буюртма асосида кийим-кечак тикишни йўлга қўйган.
Жорий йилда Наргизахонга фаолиятини кенгайтириши ва қўшимча иш ўрни яратиши учун маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан имтиёзли кредит ажратилиши режалаштирилган.