Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-02-23 16:13:39 477
Ёшларнинг ишсизлик борасидаги муаммоларини ҳал этилишини таъминлаш, бандлиги таъминланмаган, муқим иш ўрнига эга бўлмаганларини иш билан таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани ИИБнинг ташаббуси билан туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида 1-сон касб-ҳунар мактабида 300 нафар ёшлар билан учрашув ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Тадбирда сўз олган туман ИИБ бошлиғи Иқболжон Хамрақулов Қўштепа тумани Ички ишлар органларининг раҳбар ходимларига юз минг нафар ёшлар бириктирилганлигини ва бириктирилган ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш ишларини манзилли ташкил этиш мақсадида ушбу тадбирнинг ташкил этилганлигини таъкидлади.
Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида туманимиздаги мавжуд корхона, ташкилот, муассаса ва хўжалик юритувчи субъектлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Тадбир давомида ишсиз ёшлар туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари ҳамда яратилган квота иш ўринлари билан таништирилиб, меҳнат қилиш билан боғлиқ бўлган ҳак-ҳуқуқлари бўйича маслаҳатлар берилди ва уларга мақбул бўлган ишлар таклиф этилди.