Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ
2024-02-23 13:34:02 480
Қўштепа тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази томонидан тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактаби битуривчи синф ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчилар дастлаб марказда фуқаролар қабули учун яратилган шароитлар билан танишди.
Бу ерда мурожаатчиларни қандай қабул қилиш, улар билан самимий муносабатлар ҳақида батафсил маълумотлар олишди.
Ёшлар адлия бўлинмаси бўйлаб экскурсия давомида давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ, адлия бўлими ҳамда юридик марказ фаолияти ҳақида батафсил тушунчага эга бўлишиб, Давлат хизматларидан фойдаланишга оид билимларини бойитишди.
Бундан ташқари, тадбир давомида ўқувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда мактаб ўқувчилари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, ўқув жараёнлари, амалиёт ўташ тартиби ҳамда адлия органларида ишга кириш юзасидан берилган саволларига жавоб берилди.