Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАРАЁН

×

 2024-02-23 09:21:22    134

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманидаги Гармдон МФЙ ҳудудида жойлашган 16-умумий ўрта таълим мактабида ўқув дарсларидан сўнг юқори синф ўқувчи қизлари ва уларнинг оналари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева, туман ИИБ хотин-қизлар катта инспектори, майор Д.Вахапова, “Тарғибот” ва “Оқила аёллар ҳаракати” раҳбари Д.Юсупова, туман бош отинойиси М.Ўрмоновалар иштирок этишди.

Суҳбат жараёнида мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган имкониятлар ва берилган имтиёзлар, туманда эрта турмуш ва эрта туғруқни, қариндошлар ўртасидаги никоҳни олдини олиш зарурияти ва бу ҳолатларнинг салбий оқибатлари, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳини ёшларга сингдириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram