Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТИЛ – МИЛЛАТ РУҲИ

×

 2024-02-22 16:46:50    224

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшларни Она Ватанимизга, она тилимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, иқтидорли ва истеъдотли ўқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, она тилимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва мавқеини ошириш мақсадида Қўштепа туманидаги 2-ИДУМИда “Тил – миллат руҳи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси И.Ризаевалар томонидан ўзбек тилининг бой имкониятларидан оқилона фойдаланиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган амалий саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришга ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарурлиги, бунинг учун ҳар бир ватандошимиз она тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашиши тақозо этилиши таъкидлаб ўтилди. 

Шунингдек, ўқувчи ёшлар томонидан ижро этилган она тилимзни улуғловчи шер ва қўшиқлар, саҳна кўринишларида ҳам она тилимизга ҳурмат, эҳтиром, қадр ва эъзоз туйғулари акс этди.

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram