Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОНДА БАҲОР ҚАНДАЙ БОШЛАНАДИ?

×

 2024-02-21 08:00:39    308

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ўзгидромет хабарига кўра, март ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати одатда тез кўтарила бошлайди. Март ойида ўртача ҳаво ҳарорати февралга нисбатан 5 6° га, шимолда эса 7 8° га юқори бўлади.     

Март ойининг энг илиқ кунларида, айниқса, ойнинг иккинчи ярмида қуёш нурлари ҳавони 23-28° илиққача, жанубда эса 30-33° илиққача иситади.

Бироқ, март жуда мураккаб ой деб ҳисобланади. Ушбу ой ҳаво оқимлари йўналиши тез-тез ўзгариши билан тавсифланади. Жанубдан жуда илиқ ҳавони жадаллик билан кириб келиши Волга бўйи, Урал ва Ғарбий Сибир ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши билан алмашади.

Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда.

Март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2° га паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, 4-9° илиқни, жанубда 10-11° илиқни ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 0-5° совуқдан 5-10° илиққача, кундуз кунлари 5-10° илиқдан 17-22° илиққача, жанубда 20-25° илиққача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram