Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-02-20 22:05:02 261
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган ходимларнинг жорий йил январь ойидан шу кунга қадар ойлик маошларини олишмаганлиги тўғрисидаги мурожаати эълон қилинган эди.
Маҳаллалардаги ҳарбий ҳисоб столи бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 04 март кунги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш” ҳақидаги 119-сонли қарорига асосан фаолият юритиб келган. Ушбу штат бирлиги мазкур Низомнинг 15-бандининг “б” кичик бандида ҳокимликларда, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида:
Ҳисобда 500 дан 1000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — ҳарбий рўйхатга олиш учун бир нафар штатли ходим, ҳисобда 1000 дан 2000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — икки нафар ана шундай ходим ҳамда шундан кейинги ҳар 1000 нафар ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳисобига — бир нафардан ходим бириктириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрь кунги Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-422-сонли қарори 9-иловаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари рўйхатининг 5-бандида Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низом 15-бандининг “б” кичик банди ҳам бекор қилинган.
Юқоридагиларга кўра ҳозирда янги ташкил топган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг штатлар жадвалида ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи лавозими режалаштирилмаганлиги, лекин ушбу масалада юқори турувчи органларга мурожаат қилинганида тез кунларда ижобий ҳал этилишини ва ҳарбий ҳисобга олиш ходимларининг ойлик маошлари тўлаб берилишини билдиришганлигини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.