Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШНИ ЭЛДА ТИНЧЛИК УЧУН КУРАШГАНЛАР
2024-02-16 11:35:18 479
Фахрийларга эҳтиром кўрсатилди
Бугун, Қўштепа туманида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг 30 йиллиги ҳамда Афғонистон ҳудудидан ҳарбий қўшинлар чекланган контингентини олиб чиқилганлигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими (в.в.б) А.Юнусов ва сектор раҳбарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари ҳамда Афғонистонда йигитлик бурчини ўтаган ветеран ҳарбийлар иштирок этдилар.
Тадбирда Афғонистон тупроғида тинчлик учун курашда ҳалок бўлганлар хотираси ёд этилди, ҳозир орамизда бўлган ветеранларнинг бугунги кунда ёшларни тарбиялашдаги катта роли ҳамда ўрни, уруш йўлини босиб ўтган жангчилар сифатида уларга ватанга муҳаббат туйғуларини сингдириб, ёш авлодни ҳақиқий ватанпарвар этиб тарбия қилаётганликлари алоҳида эътироф этилди ҳамда эҳтиром кўрсатилди.
Тумандаги Хотира майдонида ўтказилган тадбирда Афғонистон тупроғида тинчлик учун курашда ҳалок бўлганлар хотираси ёд этилиб, “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Шунингдек, туманимиз санъаткорлари ва ижодкор ўқувчилар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.