Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЛАНД МАСЖИД МАҲАЛЛАСИДА 13 КИЛОМЕТРГА ЯҚИН ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ АСФАЛТЛАШ УЧУН АМАЛИЙ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2024-02-16 08:41:21 427
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Баланд масжид маҳалласининг инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида 7.5 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Айни вақтда маҳалладаги Наврўз, Маърифат, Сайилгоҳ, Бодомзор, Зиё, Баланд масжид, Роввот, Норин, Мактаб, Оламгир, Навқурон кўчаларининг 12 километрга яқин ички йўлларини асфалтлаш учун тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.