Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2024-02-15 12:00:22 237
Бугун, Қўштепа тумани ҳокими (в.в.б) А.Юнусов Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлиб, бозордаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларидаги нарх-наво билан танишди.
Ўрганишлар жараёнида аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, А.Юнусов тумандаги 2-ИДУМИда ўқиш жараёнларининг бориши ҳамда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
18-МТМда бўлган А.Юнусов муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.