Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2024-02-15 10:56:17    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани ҳудудидан суюлтирилган газ таъминоти бўйича билдирилган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мурожаатда “Қора қушчи” МФЙ ҳудудига суюлтирилган газ баллон ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги юзасидан эътироз билдирилган бўлиб, мазкур мурожаат сабаби “Қўштепатумангаз” газ таъминоти бўлими мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

“Ҳудудгаз Фарғона” Қўштепа тумангаз идораси суюлтирилган газ хизмати ходимлари томонидан “Қора қушчи” МФЙга жорий йил 9 февралдан буён суюлтирилган газ тарқатилмоқда. Бугунги кунгача маҳалланинг Равнақ, Гулобод, Боғимайдон, Турон кўчалари доимги тартиб бўйича суюлтирилган газ билан таъминланди. Бугун, 15 февраль куни, қўшимча автотранспорт жалб қилиниб, маҳалланинг Турон кўчаси тўлиқ таъминланади. Ҳамкор кўчасида ҳам суюлтирилган газ таъминоти амалга оширилади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram