Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭШОНГУЗАРДАГИ УЗОҚ ЙИЛЛИК МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
2024-02-15 08:48:34 225
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Эшонгузар маҳалласининг инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида ажратилган 5 млрд 247 миллион сўм маблағ эвазига ҳудуда тоза ичимлик суви тортиш ишлари якунига етиб бормоқда.
Шунингдек, электр таъминотини яхшилаш мақсадида ажратилган 2 млрд 850 миллион сўм маблағ эвазига 6 дона ТП, 565 дона янги темир-бетон таянчлар ўрнатиш ва 16 км сип кабель тортиш ишлари ҳам қизғин олиб борилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Эшонгузар маҳалласидаги узоқ йиллик ичимлик суви ва электр таъминотидаги муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Бугун маҳалла аҳли ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлардан мамнун.