Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-02-14 16:41:34    230

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ихтисослаштирилган мактабида ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими маслаҳатчиси М.Мўйдинова, мактаб директори Д.Гаюпова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Холиқовлар сўзга чиқиб, буюк шоирнинг ҳаёт ва ижод йўли, миллатимиз учун амалга оширган буюк ишлари ҳамда Бобур ижодининг бугунги ёш авлод маънавий ҳаётидаги улкан аҳамияти хусусида сўз юритдилар.

Тадбир давомида туман маданият бўлими санаткорлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларини куйга солиб ижро этган бўлсалар, ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари томонидан шоирнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумотлар берилди. Ғазалларидан байтлар, миллий куй-қўшиқлар ҳамда бетакрор саҳна кўринишлари ижро этилди.

















 

 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram