Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУН ТАРИХИ: 14 ФЕВРАЛЬ – ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
2024-02-14 09:54:34 227
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. З.М.Бобур туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланиб келмоқда.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.
Бобур ва бобурий шахзоданинг ҳаёт йўли, беқиёс бунёдкорликлари, давлат бошқарувидаги ислоҳотлари, колаверса, уларнинг инсоний қиёфалари ватандошлари қалбида катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг она-Ватани Ўзбекистонда тарғиб ва тавсиф этиш биз учун ғоят аҳамиятлидир.
Зеро, З.М.Бобурнинг қон томирлари туркий қавмга, яъни ўзбекларга келиб туташади ва шу боис уларнинг маънавий мероси бизда миллий ғурур ва ифтихор хиссини уйғотади.