Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎҚУВ-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-02-12 12:42:13 237
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 14-103-63 топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ҳамкорлигида “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш лойиҳаси” амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа Жаҳон банки ва Япония Ижтимоий ривожлантириш жамғармасининг молиявий кўмаги билан 2021-2024 йилларга мўлжалланган бўлиб, вилоятимизнинг Қўштепа, Ёзёвон, Фурқат ва Сўх туманларида шакллантирилган гуруҳлар иштирок этмоқда.
Жумладан, Қўштепа туманидаги Президент таълим муассасалари тасарруфидаги Ихтисослаштирилган мактаб мажлислар залида “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган 2 кунлик ўқув-тренингда тумандаги кўрсатгичлари юқори баҳоланган гуруҳ аъзолари иштирок этишди.
Ўқув-тренинг давомида ташкил қилинган аёллар фаровонлигини ошириш гуруҳлари аъзолари тадбиркорлик тушунчаси билан таништириш, фаолият турини жонлантириш, тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш ва кичик грант олиш учун бизнес режа тайёрлаш бўйича тўлиқ маълумотларга эга бўлдилар.