Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 583 ЙИЛЛИГИ

×

 2024-02-09 13:13:39    318

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, Маданият марказида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туман Маданият бўлими санъаткорлари ҳамда 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби созандалари томонидан улуғ аллома ижодий меросидан ўрин олган жонли куйланган куй-қўшиқлар, мактаб ўқувчилари томонидан айтилган ғазал ва рубоийлар тадбир иштирокчиларида катта таъсурот уйғотди.

Айниқса, ўқувчилар томонидан ташкиллаштирилган саҳна кўринишларида Алишер Навоий асарлари қаҳрамонлари тимсоли гавдалангани барчанинг кўз ўнгида ўша давр руҳини намоён этди. Шунингдек туман Хунармад уюшмаси томонидан миллий либослар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими ўринбосари М.Юлдашева иштирок этди ва барчани ушбу муҳим сана билан қутлади.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram