Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ БАРҚАРОРЛИК РЕЙТИНГИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

×

 2024-02-08 19:36:03    444

PDF юклаш
Чоп этиш


 

“Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-39-сон, 23.01.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024-йил 1-февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.

Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

“ААА”, “АА” ва “А” тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;

“БББ”, “ББ” ва “Б” тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;

“CCC”, “CC” ва “C” тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;

“Д” тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

Рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Рейтинг бўйича 23 та мезон белгиланди ва улар 3 гуруҳга бўлинади:

10 та ҳамма учун бир хил мезон;

4 та рағбатлантирувчи мезон;

9 та камайтирувчи мезон.

Юқори рейтингдаги тадбиркорлар рағбатлантирилади. Шу билан бирга, рейтинги паст бўлган корхоналар учун чоралар назарда тутилмаган.

Агар тадбиркор “ААА” тоифадаги рейтингга эга бўлса:

▫️солиқ органлари томонидан текширишлар ўтказилмайди;

▫️ҚҚСдан ҳосил бўлган солиқ суммаси бир кунда қайтарилади (амалдаги муддат 7 кундан 30 кунгача);

▫️ҚҚСдан бошқа солиқ турлари бўйича ҳосил бўлган ортиқча солиқлар суммалари уч кунда қайтариб бериш (амалда 10 кундан 15 кунгача) юзасидан қўшимча преференсиялар берилади.

Яна бир рағбатлантириш – солиқ ва божхона органларида товарларни импорт қилишда вақтида тўланган солиқларни ҳисобга олиш тизими жорий қилиняпти.

Бунгача бу фақат йирик солиқ тўловчилар ҳамда 20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис дастури доирасида сертификат олган корхоналар учун амал қилар эди.

Энди рейтинги юқори бўлган тадбиркорлик субектларига ҳам мазкур тартиб татбиқ этилади.

Рейтингнинг асосий мақсади – тадбиркорларни ихтиёрий равишда қонунчиликда белгиланган меъёрлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажаришига ундашдир.

Маълумотлар реал вақт режимида солиқ тўловчининг шахсий кабинетида кўрсатилади.

Агар солиқ тўловчининг рейтинг бўйича эътирози бўлса, у Солиқ қўмитасига мурожаат қилиши лозим. Бунда мурожаат 1 кун ичида кўриб чиқилади.

И.Марайимов,

Қўштепа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram