Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР ТИЗИМИДА 2023 ЙИЛ ДАВОМИДА ТУМАНДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
2024-01-31 19:06:07 692
Қўштепа туманида оилавий ажримлар ҳамда жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ИИБ, туман адлия бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходимлари ҳамда кун тартибига тааллуқли бўлган масъуллар иштирок этдилар.
Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева 2023 йил якуни юзасидан асосий кўрсаткичлар таҳлили билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, М.Юлдашева йиғилиш иштирокчиларини 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси (прогноз кўрсаткичлар) билан таништирди.
Таҳлил асосида оилавий ажрим ва ажрим ёқасидаги оилалар билан ишлашда, хотин-қизлар жинояти,тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш ва бошқа асосий кўрсаткичлар бўйича салбий натижа кўрсатган маҳалла хотин-қизлар фаолларининг ҳисоботлари тингланди.
ИИБ ХҚ бўйича инспектори М.Вахапова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходими М.Эминов, туман бош имом хатиби А.Ахмадалиев, туман “Оқила аёллар ҳаракати” раҳбари Д.Юсуповалар кун тартибидаги масалалар ва 2024 йилга ҳамкорликдаги амалга ошириладиган ишлар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.