Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-01-30 18:54:47    627

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков олиб борди.

Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Сессия давомида Қўштепа тумани прокурори А.Худойбергановнинг “2023-йилнинг 12 ойида қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ҳолати тўғрисида”ги, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари, майор Б.Мадаминовнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан 2023-йил 12 ойида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботлари эшитилди.

Шунингдек, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йил 4-чораги давомида, секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан 2023-йил 12 ойида олиб борилган ишлар тўғрисида масъулларнинг ахборотлари ҳамда Қўштепа тумани маҳаллий бюджетининг 2023-йил 4-чораги ижроси юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими мудири И.Акбаровнинг ҳисоботини ҳам тинглашди.

Кун тартиби бўйича сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан жавоблар олдилар.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram