Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2024-01-29 09:27:53    373

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ижтимоий тармоқлар орқали Қўштепа туманидаги Сойбўйи маҳалласидан юборилган танқидий мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Жаҳон банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси”га асосан Қўштепа туманининг бир қатор маҳаллалари ҳудудларида аҳолининг талабларидан келиб чиқиб электр таъминотини яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан Сойбўйи МФЙ ҳудудида ҳам янги трансформатор пунктлари ўрнатиш, мавжуд трансформаторларни реконструкция қилиш, янги электр узатиш тармоқлари қуриш ва эскиларини реконструкция қилиш учун электр таъминоти корхонаси томонидан белиланган тавсиялар асосида лойиҳалар тайёрланган.

Ҳозирда Жаҳон банки томонидан қурилиш учун тендер танловлари ўтказилиб, ғолиб деб топилган қурувчи корхоналар билан шартнома имзолаш жараёни олиб борилмоқда. Тез кунларда Сойбўйи маҳалласи ҳудудида қурилиш монтаж ишлари бошланиши режалаштирилиб, маҳлла ҳудудидаги ТП-42 ва ундан чиқувчи 0.4 кВ узатмани тўлиқ реконструкция қилиниши лойиҳалаштирилган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram