Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 292 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЗ ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР ВА ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ

×

 2024-01-26 17:16:48    506

PDF юклаш
Чоп этиш



Оила – муқаддас қўрғон

Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан Қўштепа туман ихтисослаштирилган мактабининг мажлислар залида оилавий низолар сабабли ажрим ёқасига келиб қолган оилалардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ҳамда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида “Биз оилавий ажримлар ва зўравонликка қаршимиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Унда Республика ишчи гуруҳи вакили Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи М.Низамова, вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Кавлонова, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева, шунингдек масъул идораларнинг вакиллари, МФЙ хотин-қизлар фаоллари ва “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда мутасаддилар томонидан оила муқаддаслиги, оилада ота-онанинг мажбуриятлари ва ундан келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар, фарзандлар келажаги муҳимлиги ҳақида тегишли тушунчалар берилди.

Иштирокчиларга “Оила муқаддас даргоҳ” мавзуда видеоролик ва саҳналаштирилган бадиий лавҳалар намойиш этилди. Шунингдек, энг ибратли оила вакиллари муносиб тақдирландилар.

Тадбир давомида ажрим ёқасидаги оилалар билан якка тартибда суҳбат ўтказилди. Ҳар бир оила аъзолари бирма-бир тингланиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларни яраштириш чора-тадбирлари кўрилди. 




















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram