Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 333 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ВИЛОЯТ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2024-01-26 13:56:20    536

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

Хусусан, бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида вилоят сектор раҳбарлари ва вилоят судининг раиси иштирокида Фарғона ҳудудидаги фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоят корхона ва бошқарма раҳбарлари, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳудудда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этишди.

Оммавий сайёр қабул давомида фуқароларнинг турли мазмундаги мурожаати бирма-бир тингланди ва мурожаатнинг ижроси юзасидан муддатлар белгиланиб, алоҳида назоратга олинди.

Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашига хизмат қилади, албатта.







 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram