Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 313 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ!!!

×

 2024-01-26 10:49:50    407

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳурматли туманимиз фуқаролари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2024-йил 24-январ кунги 03/23-9-1657-сонли хати билан шаҳар ва туманларда фуқароларни бюджет жараёнларига кенг жалб этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб қўйилган.

Ушбу белгиланган кўрсатмаларга мувофиқ, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024-йил 1-мавсуми жорий йилнинг 1-февралидан бошланиши режалаштирилмоқда.

Бунда, 1-февралдан – 20-февралга қадар лойиҳа киритиш босқичи;

21-февралдан – 11-мартга қадар лойиҳаларни саралаш босқичи;

12-мартдан – 1-апрелга қадар овоз бериш босқичлари ўтказилади.

Шу муносабат билан сизлардан ўзингиз яшаётган маҳалладаги муаоммоларни илгари суришингизни сўраб қоламиз.

☎️Қўшимча маълумотларни +998 90 317 25 62 телефон рақами орқали олишингиз мумкин. 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram